Шу йил 25 май куни соат 13.00 да пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ,,Санъатни англаш санъати” кўргазмасининг муҳокама тадбири бўлиб ўтади.
Тадбирда таниқли санъатшунослар, атоқли рассомлар иштирок этади.
Тасвирий санъат ихлосмандларини ушбу муҳокама ва мулоқотга таклиф этамиз.