loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мадамин Худойберганов устахонасида

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси, рассом Мадамин Худойберганов ўзининг ижодий устахонасида ёшлар билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг 5 та мухим ташаббуси доирасида «Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси бўйича Бадиий академия Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактабининг санъат тарихи ўқитувчиси Умида Бекчанова бир гуруҳ ўқувчилар билан рассом устахонасига ташриф буюрди.

Ёшлар рассомнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдилар, ўзаро суҳбатда тасвирий санъат борасидаги билимларини бойитдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.