loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Маҳорат дарслари

Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида таниқли рассомлар томонидан маҳорат дарслари уюштирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Файзулла Ахмадалиев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Мухаммадёр Ташмуратов Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Алишер Аликулов Термиз давлат университетида талаба-ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди.

Таниқли ижодкорлар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирган маҳорат дарсларида ўз услубларида ижодий жараённи кўрсатишди, ижодий тажрибалари билан ўртоқлашишди, тасвирий санъат сир-асрорларига оид талаблар саволларига жавоб беришди.

Ўз ўрнида, талабалар ҳам маҳорат дарси учун миннатдорчилик билдиришар экан, бу каби юзма юз учрашувлар ҳамда ижод жараёнини кузатиш орқали ўз мўйқаламларини чархлашга хизмат қилишини тилга олишди, устоз рассомлар томонидан мана шундай маҳорат дарсларини мунтазам ўтказишни таклиф қилишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.