loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Менинг армиям – менинг фахрим!

10 январь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида “Менинг армиям менинг фахрим!” ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Қуролли Кучларимиз миқёсида ўтказилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, Миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимиз фаровонлигида ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссасини кенг тарғиб этиш ҳамда Қуролли Кучлар, Ватан ҳимоячиларининг ёрқин, ижобий образини яратиш ва уни тарқатиш, халқ ва армия бирдамлигини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларда, Ватанга хизмат қилиш йўлидан бораётган ёшларда ўз бурчига садоқат туйғусини уйғотишни мақсад қилган мазкур танлов профессионал ва ҳаваскорлар йўналишларида қуйидаги номинацияларда  ўтказилди:

– фотография, фотоколлаж;

– рангтасвир, графика, миниатюра;

– кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари (плакат, панно, флайер).

Танловда 255 га яқин  ижодий ишлар,56 нафар муаллифнинг  ижодий ишлари  намойиш этилди.

Профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар йўналишларида аниқланган ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, тасвирий санъат ихлосмандлари қатнашишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.