loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мусаввирдан яна бир туҳфа

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Алишер Мирзаев ўзбек китобхонларига “Зиёлилар базми” номли навбатдаги романини туҳфа этди.

Бундан аввал (2014 йилда) Халқ рассомининг «Каллахоналик йигитча» ҳамда сал кейинроқ «Мусаввир» номли романлари нашр этилган, уларда муаллифнинг болалик кезлари, улғайиши, том маънодаги мусаввир даражасига кўтарилиш йиллари атрофлича ҳикоя қилинган эди.

“Zilol buloq” нашриёти томонидан 500 нусхада чоп этилган “Зиёлилар базми”да инсон ва ижод кишиси сифатида шаклланган бош қаҳрамон эндиликда дунёни, ҳаётни, умр кечмишларини, ўзини қуршаган одамлар тақдирини зиёлилик тарозисига солиб ўрганади, мулоҳаза юритади.

Устоз рассомнинг мухлисларига, китобхонларга завқли мутолаа тилаймиз!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.