loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Навбатдаги диссертация ҳимоя қилинди

Бугун, 17 март куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашда Камила Хикматуллаеванинг  “Санъат назарияси ва тарихи” (санъатшунослик фанлари) ихтисослиги бўйича “Мустақиллик даврида  Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусида диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Ҳимояни Кенгаш раиси, санъатшунослик фанлари доктори Дилафрўз Қодирова олиб борди.

Таъкидландики, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик  натижасида шаҳарларимиз замонавий қиёфа касб этмоқда. Яратилган муҳитдан эстетик завқ олиш ҳам шаҳарда истиқомат қилишнинг муҳим жараёни ҳисобланади. Тадқиқот ишида бу борада юзага келган муаммолар атрофлича таҳлил қилинган, ечимлари илгари сурилган.

Институт ректори, Кенгаш аъзоси Нодирбек Сайфуллаев илмий тадқиқот иши ҳақида фикр билдирар экан, ҳар бир соҳанинг ривожи, шакл ва мазмун жиҳатдан бойиши, унинг қанчалик кенг тадқиқ этилишига ҳам боғлиқлиги, ўзгаришларни илмий жиҳатдан таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этиши, бу каби тадқиқотлар соҳанинг келгуси ривожини аниқлаш ва янгиликлар жорий этиш учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

К.Хикматуллаеванинг “Мустақиллик даврида  Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусидаги диссертация иши ҳимоядан мувафаққиятли ўтди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.