loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Нафосат гулшани

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманида жойлашган Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган.

Куни кеча Миробод маҳалла фуқаролар йиғинида Тасвирий санъат факультети, Графика: хаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3-босқич талабалари Сабрина Жонибекова, Нилуфар Ахмадалиева, Дилшода Ҳошимова, Зилола Бердиевалар Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Обиджон Абдуллаев бошчилигида миниатюра санъат асарларидан иборат “Нафосат гулшани” номли кўргазма ташкил этди.

Мазкур кўргазмада, маҳаллада истиқомат қилувчи иқтидорли ёшлардан бири Фарангиз Алимова ҳам фаол иштирок этди

Тадбирда  институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Шароф Агабаев ҳамда МФЙ раиси Раъно Каримовалар бугунги кунда олий таълим муассасалари ва маҳаллалар ўртасида амалга оширилатган бу каби ҳамкорлик натижасида маҳалла ёшларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун кўплаб имкониятлар яратаётганини таъкидлаб, бугунги кўргазма санъатга қизиқувчи ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ташкил этилган кўргазма барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди ва бундай кўргазма ҳамда тадбирлар маҳаллада кўплаб ташкил этилиши бўйича ўз истакларини билдирдилар.

Кўргазма сўнгида ташкилотчиларга ва иштирокчиларга сертифактлар тақдим этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.