loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Нуронийлардан хабар олинди

Шу кунларда юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туркум тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳар қандай қувончли кунларда ўз умр йўллари ва меҳнат фаолиятлари орқали шу юрт тараққиётига ҳисса қўшган ҳамда бугун кексалик гаштини сураётган нуроний отахону-онахонларга эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва дуоларига сазовор бўлиш халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади.

Бугун, 11 январь куни ҳам Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси томонидан институтга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилаётган ана шундай нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

Ўз ўрнида, фахрийлар ҳам институт раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирар экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимиздан  тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака аримаслигини, Янги йил янада файзли ва баракали бўлишини  тилаб дуо қилдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.