loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Портрет жанри устаси ёшлар билан учрашди

28 ноябрь куни  бир гуруҳ талаба ёшлар “Рассом устахонасида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , портрет жанри устаси  Собир Рахметов билан учрашдилар.

Рассомнинг  устахонасида бўлиб ўтган учрашув ва ижодий мулоқот қизғин кечди. Ёшлар улкан ижодий тажрибага эга устоз-мураббийнинг  тасвирий санъатга оид фикрларини тингладилар, ўз тасаввурларини кенгайтирдилар.

“Рассом устахонасида” лойиҳаси  Президентимиз томонидан илгари сурилган, ёшларни баркамол этиб тарбиялашни мақсад қилган 5 муҳим ташаббус  ижросини таъминлашга қаратилгандир.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.