23 ноябрь куни Андижон шахар 3 -болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» кўрик танлови Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 11А-синф ўқувчиси Азамат Жўраев тасвирий ва амалий санъат йўналишида 1-даражали диплом ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.