loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали вилоятларда ҳам кўтаринки байрамона руҳда ўтди

Санъат ҳафталиги доирасида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида мутахассислик фани ўқитувчиси А.Аннаев ва унинг шогирдларининг «Ранглар маҳобати» мавзусида кўргазмаси, мутахассислик фани ўқитувчиси Ф.Равшанова ва шогирдларининг «Устоз изидан»номли кўргазмаси, мутахассислик фани ўқитувчиси Ю.Маматов ва шогирдларининг вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида «Ёшлик шижоати»номли кўргазмаси ташкил қилинди, шунингдек, Ўзбекисон бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимига аъзо рассомлар иштирокида ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ўтказилди. Мазкур тадбирлар вилоят аҳлида катта таассурот қолдирди, ёшларда тасвирий ва амалий санъатга қизиқишни янада оширди.

Фестиваль якунида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мактаб-интернат директори Т.Омонов Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан такдим этилган сертификат, диплом, медалларни эгаларига тантанали топширди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 1 ўрин – олтин медалга Миркамол Эсанов,
2 ўрин – кумуш медалга Ирода Хожиматова, 3 ўрин – бронза медалга Азимжон Чориев Азимжон
муносиб топилди.
Фестивални ўтказишда ҳамкорлик қилган Термиз давлат университети, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Термиз шаҳар бўлими,вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабига Сурхондарё ИСМИ маъмурияти томонидан миннатдорлик билдирилиб, ташаккурнома берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.