loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эрон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

5 апрель куни Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бўлажак учрашув ва музокара давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Эрон муносабатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.

ЎзА

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.