loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Яна бир танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирландилар.

Бугун 11 май куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази Ўзбекистон Бадиий академияси билан хамкорликда республиканинг ихтисослашган ўқув юртлари ўқувчилари ва талабалари ўртасида «ШҲТ жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлар нигоҳида» мавзусида асарлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов ШҲТ мамлакатларини бирлаштирувчи маданий оламнинг ноёб бойлиги моҳиятини ижодкор ёшлар ўртасида кенг тушунишни шакллантириш, ижодий истеъдодларнинг намоён бўлиши учун шароит яратиш, мустақил ва ижодий фикрловчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижодкор ёшларнинг истеъдодли вакилларини аниқлашда ажойиб имконият яратди.

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қобилжон Собиров танлов иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, танловдан кўзланган асосий мақсад истеъдодли ўқувчи ёшларни ижодий меҳнатга ундаш, ШҲТ мамлакатлари маданияти, тарихи, анъана ва қадриятларига қизиқишини ошириш, шунингдек, халқ дипломатиясининг моҳиятини тушунишдан иборатлигини таъкидлади.

Тақдирлаш маросимида фахрий меҳмонлар қаторида Ўзбекистон Бадиий академияси рахбарияти,  Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Наргис Ташпулатова,  Миллий расомлик ва дизайн институтининг катта ўқитувчиси Василий Хапов ҳамда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг Маънавият бўйича директор ўринбосари Фарходжон Зокиржонов танловдиги ижодий асарларда катта расомларга хос қараш, ранглар уйғунлигидан санъат асари яратганига гувоҳ бўлганларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 Ижодий асарлар орасида ўзининг мазмун-моҳияти билан, танлов талабларига тўла жавоб берган иншо муаллифи танлов бўйича Бош соврин ғолиби ГРАН-ПРИ соҳибаси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаби-интернати ўқувчиси – Саттарова Севинч ғолиба деб топилди.

«ШҲТ Жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлар нигоҳида» мавзусида асарлар танлови талабларига тўла жавоб берган ижодий асарлар муаллифи танлов бўйича 1-ўрин Сирдарё  ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Хабибуллаева Азизага топширилди.

Асарлар танлови талабларига тўла жавоб берган ижодий асарлар муаллифи танлов бўйича 2-ўрин Сирдарё  ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Абирқулов Салимга берилди.

3-ўринга иккита ўқувчи: Жохонқулов Бехруз (Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати) ва Ахматқулов Жўрабек (Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати) муносиб деб топилди

Қуйидаги қўшимча номинациялар бўйича совринлар ўз соҳибларига топширилди: асарлар танловнинг “Ранг тасвир” номинацияси бўйича Республика ихтисослаштирилган Дизайн мактаби ўқувчиси – Мамадиёров Фаррух, “Графика” номинацияси бўйича Республика ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси – Миржалилова Мадина, “Ҳайкалтарошлик” номинацияси бўйича Республика ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси – Хусанов Шахриёр, “Мавзуга  мос ижод” номинацияси бўйича Бухоро Давлат Университети Санъатшунослик ф-ти 1 курс талабаси – Шарипов Шахриёр, “Маҳорат” номинацияси бўйича Сурхондарё ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси – Эсанов Миркамол, “Нафислик” номинацияси бўйича Жиззах ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси – Сафарова Севинч, “Фаол устоз” номинацияси бўйича Зокиржонов Фарходжон – П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг Маънавият бўйича директор ўринбосари, “Фаол санъат-мактаби” номинацияси бўйича Хоразм ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ғолиб деб топилди. Кўрсатилган амалий ёрдам учун марказнинг ҳамкори Ўзбекистон Бадиий академияси ташаккурнома билан тақдирланди.

Мазкур танловга жаъми 200 га яқин ижодий асарлар бўлиб, Бухоро, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар вилоятлари ихтисослашган ўқув юртлари ўқувчилари ва талабалари фаол қатнашишди.

Ижодий асарлар ўзига хос самимий талқинлар туфайли танлов жюриси аъзоларига ғолибларни аниқлаш осон кечмади. Шу сабабли “Ранг тасвир”, “Графика”, “Ҳайкалтарошлик”, “Мавзуга мос ижод”, “Маҳорат”, “Нафислик”, “Фаол санъат-мактаби”, “Фаол устоз” ва “Кўрсатган амалий ёрдам учун” номинациялар бўйича ғолиблар белгилашга тўғри келди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.