23 декабрь куни Нукусда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Хошамет — 2019“ мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш рассом Б. Серекеев «Йилнинг энг фаол ёш рассоми» номинацияси ғолиби бўлди.
“Хошамет” мукофоти асосан турли соҳаларда фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларни, шунингдек, ёшларга тегишли давлат сиёсатини амалга оширишда ўрнак кўрсатиб келаётган давлат ва жамият бошқарув уюшмалари вакилларини рағбатлантиради.
Мукофот эгалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг махсус дипломи, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мазкур тадбир 2017 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.