loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқув йили сарҳисоб қилинди, фаоллар тақдирланди

Бугун юртимизда илм-фанни ривожлантириш, пировардида эса мамлакатимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш учун барча соҳалар қаторида олий таълим тизимида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь  куни ўтказилган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишларида ҳам соҳадаги ўзгаришлар танқидий-таҳлилий кўздан кечирилди ҳамда олий таълим тизимининг келгуси тараққиёти учун долзарб бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти учун 2020-2021 ўқув йили муваффаққиятли кечди.

 Жумладан, 2021 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор институт фаолиятини янада такомиллаштириш моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, талаба-ёшларга муносиб шароитлар яратиш, педагог кадрларни қўллаб-қувватлашда муҳим асосга ҳамда институт фаолиятини ташкил этувчи муҳим мезонлардан бирига айланди.

Ўтган ўқув йилидаги муҳим воқеалардан яна бири институтнинг Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўтказилган аттестациядан мувафаққиятли ўтиб, Давлат аккредитацияси ҳақида сертификатни қўлга киритгани бўлди.

Шу билан бирга, Олий аттестация комиссияси раисининг тегишли қарорига асосан институт ҳузурида ташкил этилган илмий даражалар берувчи илмий Кенгашда 2020/2021 ўқув йили давомида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган 4 та диссертация иши ҳимоялари ўтказилди.

“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Aхборотномаси” илмий-амалий журнали эса айни вақтда ОАК рўйхатига олинган ва Google Scholar рўйхатига киритилди ҳамда индексацияланди.

2020/2021 ўқув йилида профессор-ўқитувчилардан
3 нафари профессор, 5 нафари  доцент илмий унвонга эга бўлган бўлса, 7 нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлди (шулардан 4 нафари диссертацияларини институт ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий Кенгашда ҳимоя қилган).

Айни пайтда  институт илмий салоҳияти 30.5 % га етди (маълумот учун 2019 йил март ойида бу рақам 22.2 % ни ташкил этган).

Ўз навбатида, институт талаба-ёшлари ҳам бир қанча эътиборли натижаларга эришди. Хусусан, Гулноз Жалолова Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат степендиясига, Маҳлиёҳон Умурзақова Навоий Давлат стипендиясига, Камола Ахмаджонова Ислом Каримов Давлат стипендиясига сазовор бўлган бўлса, Нилуфар Ахмадалиева «Йил талабаси-2020» Республика танловида «Йилнинг энг фаол ташаббускор талабаси» номинацияси бўйича фахрли                    1-ўринни қўлга киритди.

Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаси Фазлиддин Анваров юксак эътироф – «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

 Бугун бўлиб ўтган институт Кенгашининг навбатдаги (2020/2021 ўқув йилидаги сўнгги) мажлисида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев юқоридаги ютуқларга тўхталишар экан, институт жамоасини мазкур муваффаққиятлар билан самимий муборакбод этиб ўтишди.

       Сўнгра 2020/2021 ўқув йили давомида ўз вазифасига масъулият билан ёндашган, ўқиш ва жамоат ишларида фаол бўлган, самарали фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ҳамда талаба-ёшларга «Йилнинг энг фаол ходими», «Ўқиш ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун», «Йилнинг энг фаол битирувчи талабаси», «Йилнинг энг фаол битирувчи магистранти», «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти муаллифи», «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти муаллифи», «Йилнинг энг яхши кўргазмаси”, «Йилнинг энг яхши кафедраси», «Йилнинг энг яхши факультети», «Санъатга бахшида умр», «Бадиий таълим ривожига қўшган ҳиссаси учун», “Бадиий таълим фидойиси” каби номинациялари бўйича диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Ушбу тадбирда шунингдек, институтга бириктирилган Байналминал, Билимдон, Миробод, Дамариқ, Абдулла Қаҳҳор ҳамда Бобур маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам самарали маънавий ҳамкорлик учун муносиб тақдирланди.

Бундан ташқари, Олий аттестация комиссияси қарори асосида Алишер Аликуловга профессорлик, Муртаза Розикбердиев ҳамда Малика Маҳмудоваларга доцентлик дипломлари ҳамда санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган Эътибор Мирзаназарова ва Наргиза Хасановага фалсафа доктори (PhD) дипломлари тантанали равишда тақдим этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Истеъдодлар маскани-2021”  учун:

«Йилнинг энг фаол ходими» номинацияси бўйича:

Наима Орзиева

Николай Поповский

Абдумалик Дадахўжаев

Анвар Рахимов

Абдурасул Абдураззоқов

Азиз Исмоилов  тақдирланди.

«Ўқиш ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун» номинацияси бўйича:

Бакалавр:

Жахонгир Ғофуржонов

Шерзод Арифжонов

Дилшодабегим Хамидова

Кавсар Тўлқинова

Пирматов Абдураҳим

Нодира Миржонова

Муҳаммадсолиҳ Латифжонов

Наргиза Йўлдошева

Магистр:

Зарина Нуриддинова

Раимов Шахобиддин тақдирланди.

«Йилнинг энг фаол битирувчи талабаси» номинацияси бўйича:

Ҳусан Эргашев

Эъзоза Рахимова

«Йилнинг энг фаол битирувчи магистранти» номинацияси бўйича:

Гулноз Жалолова

Мирзомазхар Акрамов тақдирланди.

«Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» номинациясида:

 Умида Утанова

«Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти муаллифи» номинациясида:

Муниса Мухамедова

«Йилнинг энг яхши кўргазмаси» номинациясида:

Жасур Жумаев (“Тасвирларда ижод завқи” номли кўргазмаси учун) тақдирланди.

«Йилнинг энг яхши кафедраси» номинациясида:

 Хайкалтарошлик кафедраси

«Йилнинг энг яхши факультети» номинациясида:

 Санъатшунослик факультети

«Санъатга баҳшида умр» номинацияси бўйича:

Жавлон Умарбеков,

Рустам Худойберганов

Илхом Жабборов тақдирланди.

«Бадиий таълим ривожига қўшган ҳиссаси учун» номинацияси бўйича:

Азамат Хотамов

Серик Пирматов

Камола Нишонова

Нилуфар Маннопова

Жамшид Рашидов

Гўёхон Қўқўнова

Комилжон Сиддиқов

Татьяна Фадеева

Носир Ҳусанов

Холбуви Акбарова

Василий Хапов

Сауле Юнусхўжаева

Салим Мадартов тақдирланди.

“Самарали ҳамкорлик номинациясида:

“Ёшлар” телеканали

“Байналминал” МФЙ

“Миробод” МФЙ

“Билимдон” МФЙ

“Дамариқ” МФЙ

“Абдулла Қаххор” МФЙ

“Бобур”МФЙ

“Бадиий таълим фидойиси” номинацияси бўйича

Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Обиджанова

тақдирланди.

Маълумот учун: “Истеъдодлар маскани” мукофоти  институт фаолиятида, ўқиш ва жамоат ишларида фаол, самарали фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлган институт профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимларга, битирувчи бакалавр талабалар ва магистрларга берилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.