loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳаттотлик санъати

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереяси мамлакатимиз маданий ҳаётидаги яна бир муҳим кўргазмага ўз эшикларини очди.

 

Кўргазманинг очилиш маросимида Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши президенти Винай Саҳасрабуддҳе, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Тошкентдаги Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандер Шекхар иштирок этди ва сўзга чиқди. Тадбирда ушбу кўргазма Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ушбу кўргазмада Ҳирот мактаби буюк усталарининг 105 та санъат намуналари жой эгаллади. Уларнинг аксарияти  XV –XIX асрларда Ҳиндистоннниг турли ҳудудларидан келган. Кўргазмада  куфий, насх,  настаълиқ, хатти шикаста, таълиқ ва бошқа услубий йўналишлардаги ҳаттотлик асарлари намуналари намойиш этилмоқда.

Ушбу ҳаттотлик услубларининг деярли барчасидан  Қуръон оятларини ёзишда кенг фойдаланилган. Ҳирот ҳаттотлик мактаби ёзиш услубининг нафислиги ва нозиклиги билан бошқа мактаблардан ажралиб туради.

Мазкур кўргазма бир ҳафта давом этади ва томошабин Ҳиндистон мусулмон маданияти ҳаттотлик санъати намуналаридан баҳраманд бўлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.