loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди

26 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг февраль ойи мажлиси бўлиб ўтди. Кенгашда институт ректори Н. Сайфуллаев бугунги кунда олий таълим даргоҳида илмий ва ижодий жараёнарни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларни илмий изланишга кенгроқ жалб этиш, нуфузли нашрларда эълон қилинадиган мақолалар сони ва сифатини ошириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини […]

Тармоқ келишуви имзоланди

Бугун 27 январь куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ўртасида соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва ҳуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги тегишли Кодекс […]

Таваллуд

Бугун, 27 февраль – Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур таваллуд топган кун. “ОНАЛИК”, 2020 й. Акмал Нур Рассом ижоди, унинг мазмун-моҳияти аллақачон жаҳон миқёсида ўрганиш, тадқиқот мавзуига айланган. Озарбайжон Республикаси Миллий Фанлар Академияси мухбир аъзоси, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Эртегин Саломзода: — Акмал Нур рангтасвири – бадиий-образли чексиз ахборот манбаи, қимматли ва рамзийдир. Унинг асарларидаги […]

Япон елпиғичлари

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида анъанавий япон елпиғичи кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик алоқалари маданият, санъат соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, бу каби кўргазма аҳамиятга тўхталадиган бўлса, бу аввало, халқларимизнинг маданият, санъат соҳасидаги анъаналари, ривожини яқиндан ўрганишга хизмат қилиши таъкидланди. […]

Қалбларда ватан меҳри

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими галереясида ижодий кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Андижон тасвирий ва амалий санъати ижодкорларининг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”даги илк ижодий кўргазмаси нафосат  мухлислари қалбига баҳорий руҳият ва чексиз ватан меҳрини бахш этади.  Қалби гўзаллик, нафосат туйғусига тўла […]

“Меъмор чизгилари”

2021 йил 23 февраль куни Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор, Меъморлар уюшмаси президиуми аъзоси, Давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, Халқаро меъморлар академияси академиги, Қўқон шаҳри фахрий фуқароси Серго Сутягиннинг “Меъмор чизгилари” номли кўргазмаси очилди. Серго Сутягин 1937 йил 23 февралда Москва шаҳрида таваллуд топган. 1960 йил Ўрта Осиё Политехника институтининг “Меъморлик” мутахассислигини […]

ДИҚҚАТ, КЎРИК-ТАНЛОВ!

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлари нигоҳида” мавзусида ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўқувчи-талабалари ўртасида кўрик-танлов эълон қилинмоқда. Танлов уч босқичдан иборат: I босқич – турли санъат асарлар 2021 йил 15 апрелгача қўйидаги манзилда қабул қилинади. Манзил – Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, […]

Иқтидорли ёшлар

Бугун, 23 февраль Тошкент фотосуратлар уйида Эллен Кадированинг “Пандемия кесимларида” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди. Унда 200 га яқин ишлар намойиш этилмоқда. Мамлакатимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилаяпти. Иқтидорли қизалоқ Эллен Кадированинг “Пандемия кесимлари” шахсий кўргазмаси ҳам […]

Мактабга Рўзи Чориев номи берилди

Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Рўзи Чориев номи берилди Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Ўзбекистон халқ рассоми, академик Рўзи Чориев номини бериш тўғрисида Бадиий академия таклифига Ўзбекистон  Республикаси Президентидан розилик олингани хабар қилинган эди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг  17.02.2021 й. санасидаги […]

Яна бир кўрик-танловга марҳамат!

Ўзбекистон Бадиий академияси умумтаълим мактаблар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мен юртимни келажакда қандай тасаввур қиламан” мавзусида расмлар чизиш Республика кўрик-танловини эълон қилади. Танлов тасвирий санъатнинг барча йўналишларида ўтказилади. Танлов иштирокчилари томонидан ижодий ишлар жорий йилнинг 15 мартидан 20 мартига қадар Ўзбекистон Бадиий академияси қошида тузилган танлов Ташкилий қўмитасига қуйидаги манзил орқали тақдим […]