loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Талабалар фотокўргазмаси старт олди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида қўшалоқ сана – 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларининг ижодий ишлари фотокўргазмаси очилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PressPhoto.uz фото агентлиги  ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу кўргазмада талабаларнинг фотоҳикоя ва […]

Фонд асарлари кўргазмаси

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи (ХМКС)да «ХМКС бадиий фондидан: рангтасвир ва график асарлар» кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада 50 дан ортиқ рангтасивр ва графика ишлари намойиш этилмоқда. Қарийб 15 йилда шаклланган ХМКС фондида ҳозирда рангтасвир, ҳайкалтарошлик, кулолчилик намуналари сақлаб келинмоқда. ХМКС бадиий фонди 2007 йилдан бошлаб кўргазма […]

Ёшларга байрам тадбири

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёшлари учун Талабалар турар жойида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида ўқув ишлари бўйича проректор Омонулла Салихов барча ёшларни бугунги байрам муносабати билан  қутлади ва юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар бу имкониятларга […]

Президент Ёшлар ва талабалар форумида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди. Форум ўтаётган Ботаника боғи байрамона безатилган. Ёшларнинг илм-фан, технологиялар, адабиёт, санъат каби соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар ташкил қилинган. Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, ёшларнинг ихтиролари, маҳорати, бадиий чиқишларини кўздан кечирди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар […]

Иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси якунига етди

Бугун, 30 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” замонавий санъат  кўргазмасининг ёпилиши ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Навқирон Ўзбекистон” кўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида 20 кун давомида намойиш этилди. Кўргазма тасвирий санъатда ўз иқтидорини намоён қилаётган чинакам […]

Ғолиблар сафида

2021 йил январь ойида Италияда  “Уруш ичидаги инсонпарварлик” 1-халқаро болалар расмлар кўрик танлови эълон қилинган эди. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларидан 13 нафари ўз ижодий ишлари билан рўйхатдан ўтишган. 2021 йилнинг июнь ойида мазкур танловнинг натижалари эълон қилинди. Маълумотга кўра, танловга дунёнинг 15 та мамлакатидан 3833 нафар болалар ижодий ишини  юборган […]

Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

29 июнь куни Тошкент Ботаника боғида «Учинчи Ренессанс бунёдкорлари» шиори остида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми ўз ишини бошлади. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги каби бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган форум 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирдики, […]

Кўргазма очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида “Рухсор”  замонавий тасвирий санъат музейи билан ҳамкорликда “Алоқалар”  номли кўргазма очилди. Кўргазмада ёш истеъдодли рассом ва ҳайкалтарош,  “Рухсор”  музейи директори Нормурод Негматов, Ҳулкар Юнусова ва Озод Негматов томонидан ишланган абстракт услубидаги рангтасвир ва  график асарлари ҳамда инсталляциялар санъат ихлосмандлари диққатига ҳавола этилди. Кўргазмада дунё муаммоларини қамраб олган, фалсафий мушоҳадага чорловчи […]

Битирувчиларга диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи 11-синф ўқувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Мактаб-интернатда рассомлик йўналишида таълим олган  26 нафар ўқувчига мактаб-интернат директори Т.Омонов ўзининг самимий тилакларини билдириб, битирувчиларга дипломларни топширди.

Хушхабар!

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 28 июнда қабул қилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаси Анваров Фазлиддин Убайдулла ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Мазкур давлат мукофоти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва […]