loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Биринчилик ва I даражали диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати (ИСМИ) “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси 100 нафаргача аъзоларни бирлаштирган ташкилотлар ўртасида биринчиликни қўлга киритди. Шу муносабат билан Хоразм ИСМИ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашининг I даражали дипломи билан тақдирланди. “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови касаба […]

Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли

Бугун, 31 июль куни Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда спикер сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор […]

Ҳамдардлик

Таниқли рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ўзбек тасвирий санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Нодир Имомов 62 ёшида Тошкентда оламдан ўтди. Имомов Нодир Комилович 1959 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Дастлаб П.Беньков номидаги рассомлик билим юртида таълим олди, 1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлади. 1987 йилдан буён Ўзбекистон ва хорижда […]

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий мамлакатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янги босқичга кўтариш, давлатимизнинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг […]

Касбий имтиҳон қизғин кечаяпти

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда. Бугун, 30 июль куни  Профессионал таълим: интерьерни лойиҳалаш, Интерьерни лойиҳалаш, Саноат дизайни йўналишларига  ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бош илмий котиб Феруза Обиджонова ҳамда […]

Шахсий кўргазма

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом, бадиий лойиҳалаш дизайнери, республика ва қатор халқаро кўргазмалар иштирокчиси Турсунали Аҳмадалиевнинг “Хўқанди латиф оҳанглари” номли шахсий кўргазмасига таклиф этамиз. Кўргазманинг очилиш маросими 4 август куни соат 16:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Кўкрак нишони берилди

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ–5876-сонли Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ шахсларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими […]

Ижодий имтиҳонлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда. Бугун, 29 июль куни  Дастгоҳ ва китоб графикаси, Хаттотлик ва миниатюра, Театр-безак рангтасвири, Фильмнинг тасвирий ечими, Мультфильм ва компьютер мультипликацияси, Қўғирчоқ театри рассоми йўналишларига  ҳужжат топширган абитуриентлар ижодий имтиҳондан ўтмоқда. […]

“Анорли уй” очилди

Бугун, 28 июль куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Обиджон Собировнинг “Анорли уй” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.Кўргазмада рассомнинг 30 га яқин рангтасвир ишлари намойиш қилинмоқда. Обиджон Собиров – 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган.1992 -1996 йиллар – P.P. Бенков номли Республика рассомлик билим юртини тамомлаган.1996-2001 йиллар – М. Уйғур […]

Таниқли меъмор вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор, Меъморлар уюшмаси президиуми аъзоси, Давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, Халқаро меъморлар академияси академиги, Қўқон шаҳри фахрий фуқароси Серго Михайлович Сутягин 84 ёшида вафот этди. Қўқон шаҳрида қурилган Мусиқали-драма театр ва Адабиёт музейи учун Серго Сутягин – Алишер Навоий номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. Бундан ташқари Серго Сутягин Алишер Навоий номидаги […]