loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Эски шаҳар» гуруҳининг баҳор кўргазмаси

27 март – Халқаро театрлар куни муносабати билан Ўзбекистон академик рус драма театрида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Дилмурод Йўлдошев, Абдуҳаким Каримов, Дилором Мамедованинг “Байрам” деб номланган кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон академик рус драма театри тарихида илк бор рассомларимиз кўргазмаси ўтказилишидир ва бу кўргазма Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур тавсиясига кўра биринчи бўлиб “Эски шаҳар” ижодий гуруҳи ва театр жамоаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазмада халқаро театр куни ва баҳор байрамига бағишлаб “Эски шаҳар” ижодий гуруҳининг уч нафар рассоми – Дилмурод Йўлдошев, Абдуҳаким Каримов, Дилором Мамедова мўйқаламига мансуб 60 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда.

Халқаро театр куни муносабати билан томошабинларга бепул тарзда кўргазма билан бирга театр шоуси ҳам ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.