loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Суратларда болалик туйғулари

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида «Бахтли болалик» мавзусида расмлар танлови ва спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Фаол иштирокчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.

Бахтли юртнинг бахтиёр болалари

Ёзнинг биринчи куни  мамлакатимизда келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайллар, спорт мусобақалари ва турли хил тадбирлар ўтказилади, истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади, ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида […]

Бахтиёр болалик онлари

Бугун 1 июнь куни  Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўпчилик жаҳон мамлакатларида 67 йилдан буён 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади. Дам олиш […]

Ижод сеҳри

Мамлакатимизда 2021 йил – «Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамда Навоий вилояти давлат  педагогика институти ҳамкорлигида БИУ аъзоси Шерзод Чориев ва институт талабалари Фарангиз Йўлдошева, Машҳура Тоҳированинг «Ижод сеҳри» номли кўргазмаси ташкил қилинди. Ушбу кўргазма устоз-шогирд анъанасига хизмат қилади.

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Ўзбекистон Бадиий академияси болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди! Ҳаётимиз давомчиларига келажакда катта зафарлар тилаймиз. Юртимизга, халқимизга керакли инсон бўлиб етишинг. Ота-онангиз сиз билан доимо фахрлансин, азиз болажонлар!

Моҳир қўллар

Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультети томонидан институтга бириктирилган Абдулла Қаҳҳор  маҳалла фуқаролар йиғинида “Моҳир қўллар” деб номланган кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди. Мазкур тадбирда Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Хасанова раҳбарлигида, 3-босқич талабалари Умирқулова Ҳуснида заргарлик бўйича, Холиқова Лобар гобелен бўйича, 2- босқич талабаси Ибодуллаева Гулрухсор рангли […]

«Афсоналар водийси»да ижод

Бугун, 31 май куни Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғи ёшлар билан гавжум. Наманган шаҳрида «Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори  остида ўтаётган ёшлар фестивалининг учинчи кунида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган истеъдодли ёшлар сафи тобора кўпаяётгани барчамизни қувонтиради. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг ёш  аъзолари Фарҳод Сатторов, Хуршидбек Ўринбоевнинг ижодий асарларидан ташкил […]

Икки авлод вакиллари учрашуви

Беруний туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида истеъдодли рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Сабур Қутлимуратов томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. Рассом шу кунга қадар Нукус шаҳри,  Урганч,  Андижон,  Наманган,  Фарғона вилоятларида кўргазмалар уюштирди. Кўргазмалари доирасида ижодий маҳоратини ёш истеъдод куртакларига ўргатиб келди. Санъат мактаби ўқувчилари билан навбатдаги машғулот сўлим табиат қучоғида ўтказилиб,  ёшлар Сабур […]

Бахтли болалик

Дунёда болажонлар кулгиси, нурли чеҳраси, мурғак қалбидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Зотан, ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғ-саломат, юрт корига яровчи оқил бўлиб улғайиши, саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш умрининг асосий мазмунидир. Айни кунларда республикамизнинг турли гўшаларида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан […]

Педагог кадрлар аттестацияси

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрларни соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтказиш бошланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов  аттестацияни ўтказиш жараёни тўғрисида атрофлича маълумот берди. Унда Бадиий […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.