loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Педагог кадрлар аттестацияси

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрларни соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтказиш бошланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов  аттестацияни ўтказиш жараёни тўғрисида атрофлича маълумот берди. Унда Бадиий […]

Боланинг бегонаси бўлмайди

Бугун 31 май куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, “ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда” яқинлашиб келаётган  1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, Яккасарой туманида жойлашган 25-сонли “Имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида” “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири […]

Рассом билан учрашув

«- Май ойининг сўнгги кунлари Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида малака оширдик. Ҳар бир кунимиз мазмунли, унутилмас воқеаларга бой бўлди. Биз-тингловчилар ўртасида ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Малака ошириш дарслари давомида Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирокида ўтказилган ижодий учрашув ва […]

Япония маданият кунлари ниҳоясига етди

25-29 май кунларипойтахтимиздаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Япония маданияти кунлари бўлиб ўтди.  Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи, Ўзбек-Япон маркази, Япон чой маросимини ўрганиш жамияти ва Ўзбекистон-Япония дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган бўлиб пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига анъанавий япон кимоноси ва япон белбоғи – «оби»ларининг хилма-хиллиги […]

Рассомлар ҳарбийлар ҳузурида

Бугун, 30 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг бир гуруҳ рассомлари ҳам иштирок этишиб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун рангтасвир ва графика санъати бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарсида қорақалпоғистонлик истеъдодли рассомлар […]

«Афсоналар водийси»да фестиваль

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида  «Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори  остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда Президентимиз томонидан илгари сурилган  беш муҳим ташаббус доирасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган ёшлар устозлари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси наманган вилоят бўлими аъзолари иштирокида  ўзларининг 250 дан ортиқ ижодий асарлари билан фаол иштирок этмоқдалар. 29 май […]

Ўзбекистон Президенти “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди. Икки кунлик форум кун тартибидан иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор […]

Карвон йўли

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида XIX Халкаро анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестиваль доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзолари ҳамда Бадиий академия тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати устоз-мураббийлари фаол иштирок этаяпти. Улар томонидан яратилаётган «Карвон йўли» номли узунлиги 12 метр композиция фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, анъанавий […]

Орзулар қанотида

Бугун, 28 май куни Бадиий академиянинг Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Амалий санъат факультети Амалий санъат асарларини таъмирлаш йўналиши 2-босқич талабаси Дилноза Хакимованинг “Орзулар қанотида” номли шахсий кўргазмаси очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ёш ижодкорни бугунги кўргазмаси билан муборакбод этар экан, […]

Келажагимиз эгалари

Болалар келажагимиз эгаларидир. Ҳаётимиз давомчиларини асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи. 27 май куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими, Наманган давлат тарихи ва маданият музейи, Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ҳамкорлиги ва ҳомийлигида яқинлашиб келаётган 1июнь – Халқаро болаларни ҳимоя […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.