loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Тайинлов!

Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон  Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида ташкилий масала кўрилди. Унда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби директори ўринбосари Салоҳиддинов Маъсуддин Садриддинович директор лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти томонидан ушбу лавозимда фаолият олиб борган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Муродов Шоносир Шоазизович ёш авлодга таълим-тарбия бериш, мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бадиий […]

2 сентябрда мамлакатимизда тест синовлари бошланди

Тест синовлари 14 кун давом этади. Шу билан бирга, бугун баъзи олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳам бошланди. Бу йил Ўзбекистонда жами 91 олий таълим муассасаcига кириш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент рўйхатдан ўтказилган. Тест синовлари икки сменада бўлиб ўтмоқда.  1-смена – 08:00 да; 2-смена – 17:00 да бошланади. 2020-2021-ўқув йили учун […]

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ёдга олинди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонланади. Мамлакатимиз тарихини, Ислом Каримов хизматларини эъзозлаш халқимизга, ёшларимизга маънавият етказади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз […]

Гриппга қарши эмлаш ўтказилади

2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон бўйича 516174 нафар ўқитувчи, 223426 нафар МТМ ходимлари, 534 минг нафар тиббиёт ходимлари, жами — 1 миллион 273600 нафар контингент гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган. Бунинг учун 1,5 миллиондан ортиқ доза вакцина керак бўлади. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда 2 сентябрь куни ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими […]

Марказ ишга тушди

Чирчиқ шаҳрида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида шаҳар ҳокимлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Миллий ҳунармандчилик маркази фойдаланишга топширилди. Ушбу марказда Чирчиқ шаҳри ва атрофида яшаб, фаолият юритиб келаётган ҳунармандлар, амалий санъат усталари ҳамда рассомлар ўз маҳсулот ва санъат асарларини яратиб, харидорларга тақдим этадилар. Марказдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига ҳам […]

Рангларда Ватан мадҳи

Бугун, 2 сентябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида онлайн маъданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Институтнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Омонулла Солиҳов очиб берди. Нотиқ сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, шу жумладан тасвирий санъат […]

Байрам табриги

Азиз юртдошлар! Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини тилаб қоламиз! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин! Эҳтиром билан, Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси

Чўлпонни хотирлаб…

2001 йилдан буён ҳар йили 31 август мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонланади. Сўнгги йилларда Исҳоқхон Ибрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий сингари маърифатпарварлар хотирасига бағишлаб музейлар, муаззам ҳайкаллар яратилди. Қатағон қурбонларига бағишланган янги-янги китоблар, фильмлар яратилмоқда. Бугун , 31 август куни шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида Андижон шаҳридаги Чўлпон […]

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак […]

«Энг улуғ,энг азиз» анъанавий танловининг кўргазмаси очилди

Бугун, 29 август куни Тошкент фотосуратлар уйида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинацияси бўйича Республика босқичи кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда бошқа […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.