Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва ғояси асосида беш йилдан бери фаолият юритаётган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти атрофида жаҳоннинг етакчи давлатларида фаолият кўрсатаётган 300 нафардан ортиқ олим ва тадқиқотчи бирлашган бўлиб, бу сафда Д.Қодирова ҳам бор.
Жамият илмий-маърифий меросимиз, қадимий қўлёзмалар, қимматли манбаларни ўрганиш борасида фаол иш олиб бормоқда.