Илмий семинарда юртимиз мутахассислари билан бир қаторда Туркиянинг Анқара Жумҳурият музейи, Истанбул археология музейи, Газиантеп музейи, Галата Мавлавийхонаси музейи, Озарбайжон тарихи миллий музейи директорлари, илмий ходимлари, соҳага ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари маърузалар билан иштирок этди.
Жумладан, Озарбайжон тарихи миллий музейи директори Н.Велиханли, Халқаро музейлар кенгашининг Туркия миллий қўмитаси раиси Б.Гунулташ Ўзбекистонга оид моддий ва маданий меросга дунё мутахассисларининг қизиқиши юқорилиги, бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб нуфузли музейларида сақланаётган бу каби экспонатлар бир қанча мутахассислар томонидан ўрганилаётгани ҳамда ушбу тадқиқот натижалари музейшунослик фанининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётганига алоҳида эътибор қаратди.