Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида шу йилнинг 4 апрель куни соат 11:00 да “Шуҳрат” медали сохиби, Қорақалпоғистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Сарсенбай Байбосиновнинг “Энигма” номли шахсий кўргазмаси очилиш маросими ўтказилиши белгиланган.