loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Аълочи, зукко, истеъдодли қизлар

Бугун,16 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг кўргазма залида “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралаш босқичи кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ушбу кўрик-танловда мактабнинг аъло хулқли, истеъдодли, зукко, ташаббускор, ўқишда муваффақиятли ҳамда таълим, санъат ва жамоатчилик фаолиятида ютуқларга эга 14 нафар ўқувчи қизлари иштирок этди.

Ижодий ишлар кўригидан сўнг ҳайъат аъзолари томонидан Замир Ботиржонова, Мадина Содиқова, Маржонабону Садинова Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туман саралаш босқичида қатнашишга тавсия этилди.

Танлов иштирокчилари орасидан 10-синф ўқувчиси Висола Арзикулова, Қашқадарё вилоятидан Хушнидабону Бурхонова, Сурхондарё вилоятидан Шахзода Нурматовага Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ҳудудий саралаш босқичида иштирок этишига йўлланма берилди.

Зулфия номидаги Давлат 
мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.