loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий кулолчиликдан сабоқ

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида сабоқ  бериб, кўплаб шогирдлар тарбиялаб келмоқда.

Устоз-мураббий ўзининг навбатдаги маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида уюштирди. Унда мазкур банк, галерея ходимлари ҳамда фарзандлари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаларидан бир гуруҳи иштирок этди иштирок этди.

Завқли кечган машғулотларда ходимлар ва болажонлар  устоз кўмагида ўз қўллари билан турли шакллар, электр чархда кулолчилик буюмлари  ясаб,  маҳоратларини синаб кўришди. Бундай маҳорат дарси Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида  илк бор ташкил қилинди. Галерея мутасаддилари бу каби машғулотлар келгусида ҳам давом эттирилиши болажонларнинг  санъатга қизиқиши ортишига туртки беришни таъкидлашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.