loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Байрамга бағишланган кўргазма

Юртимизга баҳор келди. Баҳор ва аёл эгизак тушунчалар. Баҳор она табиатга кўрк бағишласа, аёл ҳаёт бўстонининг боғбонидир. Албатта, аёлларимиз, опа-сингилларимиз ҳақида қанча гапирсак шунча оз. Айниқса, мана шундай фасллар келинчагида мунис ва мўътабар онажонларимиз, дилбар опа-сингилларимиз тарифига энг гўзал сўзларни айтамиз, ҳаётимиз кўрки, дея уларни кўкларга кўтарамиз.

Рассомларимиз эса бу туйғуларни бўёқларда ифодалашади.

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фотошўъбаси аъзолари ва ҳаваскор фотографларнинг анъанавий фотокўргазмасида 80 га яқин сараланган асарлар тақдим этилди.

Экспозицияда опа-сингилларимиз, қизалоқларимизнинг гўзал ва мафтункор чеҳралари тасвирланган турли композицион асарлар ва портретлар (В.Соколов, Н.Ильина, Е.Володина) фалснинг бетакрор жозибаси ва табиат фусункорлигини кўз-кўз қилувчи гуллар (Н.Дехқонов, И.Щур, Е.Бриксина), баҳор кайфиятидаги натюрмортлар, баҳор манзаралари (С.Канаки, Н.Павленко), аёл ва табиатнинг ажралмас бирлигини, уларнинг уйғунлашиб кетишини ифодаловчи жанрли фотоасарлар (М.Фадеичева, И.Лушевский) ҳамда аёлнинг феъл-атворини умумий қиёфада жамловчи маший жанрда фотосуратлар (Р.Исломов, М.Константинова) томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.