loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биеннале доирасида халқаро илмий-амалий конференция

Бугун, 14 ноябрда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида “Архитектура-қурилиш соҳалари ҳамда бадиий таълимда инновациянинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги таркибидаги Тошкент архитектура-қурилиш касб-ҳунар коллежи ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда юртимизда замонавий шароитда архитектура ва қурилиш соҳасида кечаётган жараёнлар ва янгиликлар ҳақида сўз борди.
Тадбирда “Таълим тизимини сифат ва самарадорлигини оширишда жаҳон тажрибаларидаги инновацияларнинг аҳамияти”, “Бино ва иншоатлар қурилишида замонавий технологияларнинг ўрни”, “Архитектура ва дизайн соҳасида виртуал лабораторияларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуларида маърузалар тингланди.

Қатор олий ўқув юрти ва касб-ҳунар таълими муассасаларидан келган қирқга яқин профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талаба ёшлар иштирок этган конференцияда архитектура-қурилиш соҳалари ҳамда бадиий таълимда инновациянинг ўрни ва моҳияти хусусида сўз юритилди, фикр алмашинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.