loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланди

Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда 30 январь – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан “Қалби қуёшдай балққан меҳрибон бобожоним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ва марказнинг доимий фойдаланувчилари иштирок этишди. Тадбирни  Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими С.Эрманова очиб берди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги видеофильм намойиш қилинди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи А.Бойбеков, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бош мутахассиси Х.Рискулова сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг ёшлар ҳаётига алоҳида кўрсатган эътиборлари ва асарлари ҳақида тўхталдилар.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.