loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, матбуот анжумани!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармони билан тасдиқланган 2-илованинг 275-бандида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини халқаро даражада оммалаштириш мақсадида Замонавий санъат биенналесини ташкил этиш  белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонидаги тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бу йил октябрь ойида пойтахтимизда “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар зали (Марказий кўргазмалар зали)да Замонавий санъат биенналесини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари мавзусида матбуот анжумани ташкил этилаяпти.

Санъат ихлосмандлари, ОАВ вакилларини ушбу анжуманга таклиф қиламиз!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.