loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!

Миниатюра ва халқ амалий санъати (миниатюра санъати билан уйғунлашган соҳалари) йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови эълон қилинади.

Танловда 15 ёшдан 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги ижодий йўналишга ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва олийгоҳларнинг барча ўқувчи-талабалари иштирок этиши мумкин.

Танлов икки ёш тоифаларида ўтказилади:

15 ёшдан 17 ёшгача;

18 ёшдан 23 ёшгача.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич-ҳудудий босқич.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, соҳа йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари томонидан  1 февралдан 1 мартгача ўтказилади.

Иккинчи босқич – Республика босқичи.
Биринчи босқич ғолиблари  10 мартдан 10 апрелгача ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этадилар. Танловга битта иштирокчи томонидан эркин мавзуда яратилган миниатюра, графика, наққошлик, амалий санъат (миниатюра элементлари мавжуд бўлган) 4 (тўрт) донагача бўлган ижодий ишлар тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёш ижодкорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

– қуйида жойлаштирилган намуна асосида тўлдирилган ариза;

– иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси;

– тақдим этилган барча ижодий ишлар ҳақида маълумот берилиши (асар номи, яратилган йили, техникаси);

– тақдим этилган барча ижодий ишлар номи ўзбек, рус тилларида берилиши;

– эркин мавзудаги сўнгги уч йил давомида яратилган муаллифлик ишлари.

– иштирокчининг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурати.

Ҳудудий босқич иштирокчилари аризалари  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг Ташкилий қўмиталарида 2023 йилнинг 1 февралидан 20 февралига қадар, Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари   2023 йилнинг  1 мартидан  10 мартига  қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейининг Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй манзилидаги биносида (телефон: (71) 256-28-32,  (71) 252-14-15) қабул қилинади.

Республика босқичи ғолиблари “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари танлови ғолиби Дипломи ҳамда  танлов ташкилотчилари томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танлов Анкетаси  ва Низоми  қуйида  илова қилинди. 👇

Анкета Респ. босқичи Камолиддин_

Беҳзод_издошлари_Танлови_Низоми

 

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:

(+99871) 232-17-66,  (+99871) 256-28-32

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.