loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

КАРАНТИН ТУГАШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНГ!

Бугун ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали хабар топаётганимиздек, айрим юртдошларимизнинг карантин қоидалари юмшатилиши билан ниқобсиз юриши, гигиенага қатъий амал қилишни сусайтириши вазият ўнгланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бир кишининг қалтис ҳаракати атрофидаги яқинлари ва бошқа кишилар ҳаётини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас.

Ёки, қутлуғ Рамазон ойида айрим ҳудудларда одамларни тўплаб, ифторликлар ўтказилаётгани ҳақидаги гаплар ҳам қулоққа чалинмоқда. Балки бу ишга савоб умидида қўл урилгандир, лекин ҳозирги вазиятни била туриб, қоидаларга амал қилмасликни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари карантин ҳали тугамаганлиги, оддийгина гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлигимиз учун ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаганидан хабаримиз бор.

Саноқли кунлардан кейин юртимизда Рамазон Ҳайити нишонланади. Ушбу байрамни ҳам белгиланган тартибда уйимизда ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.