loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди

“Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 02 февралдаги ПҚ-112-сон қарорида белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг амалий санъат йўналишларидаги миллий ўзлигимизни англаш, ватанпарварлик, халқпарварлик ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш, уларни амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликнинг бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналарига ҳамоҳанг руҳда билим-кўникмаларини янада юксалтириш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий-маданий меросини фаол тарғиб қилиш каби устувор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган.

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган, амалий санъат йўналишлари (наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, ҳаттотлик ва ҳ.к.) бўйича ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этишди. Танлов 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 3 та ёш ёш тоифалари бўйича 4 босқичда ташкил этилди.Танловнинг республика босқичида амалий санъатнинг турли йўналишларида ижод қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ҳудудий босқич ғолиблари бўлган 7 ёшдан 30 ёш орасидаги 170 нафардан ортиқ ёш ижодкорлар 200 дан ортиқ ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар.

Танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, таниқли ижодкорлар, шунингдек, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, жами 13 нафар ёш ижодкорлар танлов ғолиби деб топилди. Шундан 9 нафар ёш ижодкор танловнинг совринли ўринларига, 4 нафар ёш ижодкор танлов Дипломларига сазовор бўлишди.Бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасини “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танлови ғолиблари камолида ҳам кўришимизга умид билдирамиз.

“Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари:

7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин соҳиби – Рустамов Наврўзбек – 11 ёш, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани;
II ўрин соҳиблари – Айша Крикбаева – 11 ёш, Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри;
I ўрин соҳиби – Абдураимова Ситора – 12 ёш, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри

14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин соҳиби – Бахромов Шамсиддин – 16 ёш, Хоразм вилояти;
II ўрин соҳиби – Жалилова Фарида – 17 ёш, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри;
I ўрин соҳиби – Йўлдошбоев Мехриддин – 17 ёш, Тошкент шаҳри

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар:

III ўрин соҳиби – Хусенова Зарина – 24 ёш, Тошкент шаҳри;
II ўрин соҳиби – Йўлдошова Садбархон – 22 ёш, Андижон вилояти;
I ўрин соҳиби – Қўшаев Муроджон – 25 ёш, Самарқанд вилояти

Рағбатлантирувчи танлов Дипломлари совриндорлари:

Садриддинов Алишер – 15 ёш, Тошкент вилояти Чиноз тумани;
Нуруллаева Дурдона – 13 ёш, Жиззах вилояти Фориш тумани;
Махмудова Сарвиноз-17 ёш, Фарғона вилояти;
Тўлқинова Малоҳатхон-10 ёш, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.