25 апрель куни Термиз шаҳридаги санъат саройининг ёзги саҳнасида ёш дизайнерларнинг миллий ва замонавий либослар намойиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати дизайнер гуруҳи устозлари ва ўқувчилари ҳам ўзларининг коллекциялари билан иштирок этишди. Либослар намойиши томошабинларда илиқ таассурот уйғотди. Иштирокчиларга Термиз шаҳар ҳокимияти томоидан эсталик совғалари топширилди.