loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Марра – олийгоҳ

2021/2022 ўқув йилида Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини 22 нафар ўқувчи тамомлади.

Куни кеча ушбу битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб-интернат директори Б.Бабаназаров сўзга чиқди ва мустақил ҳаёт остонасида турган битирувчи ёшларни табриклади.

Тадбир сўнггида сўзга чиққан битирувчилар мактаб-интернатида эгаллаган билим ва кўникмаларини юртимиз равнақи, эл-юрт фаровонлиги, мамлакатимизда замонавий тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш йўлида самарали қўллашга сўз бердилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.