“Ўзбекистон Бадиий академияси фаолияти ва уни жамиятдаги роли” мавзусида бўлиб ўтган ушбу маънавият соатида Бадиий академия раиси Акмал Нур маъруза қилди ва иштирокчиларни Бадиий академия фаолияти билан мухтасар таништирди, тасвирий ва амалий санъатни ривожлантириш, соҳада олиб борилаётган ишлар, умуман жамиятимиз маънавий юксалишига ҳисса қўшаётган лойиҳалар борасида маълумот бериб ўтди, саволларга жавоб берди.