loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналари

Эрон Ислом Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти томонидан ҳамда Япониянинг Токио префектурасидаги Хамура шаҳрида уйғониш фасли – Наврўз айёмига бағишлаб ўтказилган байрам тантаналар доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Атонинг фото асарлари намойиш этилди.

Муаллифнинг ўзбек урф-одатлари, анъаналари, санъати ва халқ турмуш тарзи акс этган ижодий ишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Маълумки, санъат соҳасида халқаро эксперт ва фоторассом Ҳусниддин Ато мамлакатимиз ва хорижда ташкил қилинган кўплаб ижодий танловларда совриндор бўлган, шахсий кўргазмаларини мунтазам ўтказиб келмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.