Концерт дастурини мактабнинг 9-синф мусиқа йўналиши ўқувчилари томошабинлар эътиборига ҳавола этишди. Тадбирда Ватанни, фасллар келинчаги баҳорни, Наврўз байрамини тараннум этувчи шеър ва қушиқлар, жозибали рақслар ўқувчилар томонидан моҳирона ижро этилди. Турли миллат вакиллари иштирокидаги «Рақслар гулдастаси» томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.