loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Онлайн семинарлар

21 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг таянч докторант ҳамда мустақил изланувчиларининг онлайн  семинарлари бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни  “Дизайн тарихи ва назарияси” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчи (PhD) Салоҳиддинов Масъуддин Садриддиновичнинг “Жаҳон ва Ўзбекистонда саноат ва интерьер дизайни таълими ривожининг ўзига хослиги” мавзусидаги диссертацияси бўйича онлайн семинари бўлиб ўтди.

Семинарда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

М. Салоҳиддинов семинар давомида дизайн соҳасининг келиб чикиши тарихи ва ҳозирда таълим соҳасидаги ўрни ҳақида маълумот берди.

“Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича таянч докторант Зайнутдинова Зухра Бахтиёр қизининг “Ўзбекистон Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонди  тасвирий санъат коллекцияси  шаклланишининг  асосий босқичлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича онлайн семинари бўлиб ўтди.

Семинарда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Семинарди Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонди ташкил этилиши, ундаги асарларни таҳлил ва тарғибот қилиш масалалари ёритиб берилди.

Шунингдек,“Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчи (PhD) Давронбек Шукуровнинг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон санъатида биеннале ва фестиваллар фаолиятининг бадиий-ижтимоий асослари” мавзусидаги диссертацияси бўйича онлайн семинари бўлиб ўтди. Семинарда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Д.Шукуров семинар давомида Замонавий санъат биенналеси ва фестивалларининг шаклланиш босқичлари, фестивалларни ташкил этишда халқаро ташкилотларнинг ўрни, “Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали”, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, “Бахшичилик санъати фестивали”, “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”, “Лазги” халқаро рақс фестивали, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали, “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ҳамда “Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси”, “Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси” ва бошқа санъат биеннале ва фестиваллари ҳақида маълумотлар берди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.