Хитой маданият ва санъатни ривожлантириш Ассоциациясининг 30 йиллиги муносабати билан Пекин шаҳрида ташкил қилинган маданий тадбирларда Ўзбекистондан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори санъатшунослик фанлари доктори Камола Акилова ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Абиджанова иштирок этди.
Хитой маданият ва санъатни ривожлантириш Ассоциациясининг 30 йиллиги тадбирининг очилиш маросими доирасида ўзбек рассоми, академик,Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг эзгу ният элчиси Акмал Нур асарлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Пекинда 14-16 октябрь кунлари бўлиб ўтган ушбу маданий тадбир ҳақида каналимизда батафсил маълумотберилади.