loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Республика танлови ниҳоясига етди

Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасарруфдаги П.Беньков номли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари) да сабоқ олаётган ўқувчилар ўртасида Республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Ўзбекистон Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги ўқувчилар ўртасида ўтказилган ушбу танловнинг республика босқичида ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг 200 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилари иштирок этди.

Бир ҳафта давомида ўтказилган мазкур Республика танлови, ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилишга, ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга ва қизиқишини оширишга ҳамда ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашишга хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.