loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Спорт – соғлом турмуш тарзи

Бугун, 27 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ва тизим ташкилот ҳамда Тошкент шаҳридаги тасарруфдаги таълим муассасалари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 735-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада
1, 2, 3 – ўринлар учун қизғин кураш кечди.

Мусобақада 1-ўринни Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиси Равшан Иргашев эгаллади ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан Artel телевизори ҳамда Бадиий академия дипломи билан тақдирланди.

2-ўринни тасарруфдаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси Нодирбек Мирзаев қўлга киритди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг совғаси ҳамда Бадиий академия дипломи билан тақдирланди.

3-ўрин ҳам Павел Беньков номидаги Республика рассомлик мактаби директор ўринбосари Фарҳоджон Зокиржоновга насиб этди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши совғаси ҳамда Бадиий академия дипломи билан тақдирланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Камол Элмиров, Тошкент фотосуратлар уйи ходими Султан Асилбеков ҳамда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиси Нодира Тўлаганова мусобақадаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Бадиий академияси дипломи билан тақдирланди

IMG_7032

Шу билан бирга тасарруфдаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиси Шерали Данабаев Бадиий академия дипломи ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмасининг махсус совғаси ва рассом учун муҳим қуроллардан бири – этюдник билан тақдирланди.

Мусобақа ғолибларига совринларни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур топширди ва Бадиий академия жамоаси номидан ғолибларни самимий қутлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.