loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Стажёр-тадқиқотчилар аттестациядан ўтади

Маълумки, жорий йил январидан  Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида  Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)  фаолият бошлади.

Ҳозирда Олий рассомлик курсида 10 нафар стажёр-тадқиқотчи ўзига бириктирилган ижод устахонасида ижодий раҳбар қўли остида билим ва тажрибаларини орттирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил21 апрелдаги ПҚ-4688-сон карори, Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил б ноябрдаги б9б-сон, “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон ва «Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 декабрдаги 78б-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 2021 йил 5 апрелдаги И-З3-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига асосан олий рассомлик курси стажёр-тадқиқотчилари шу йил 22 июль куни 1-ярим йиллик аттестациядан ўтказилади.

Бунинг учун Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) стажёр-тадкикотчиларининг аттестация комиссияси таркиби тасдиқланди. Ушбу комиссия зиммасига аттестация жараёнларини амалдаги Низом талабларига мувофиқ кўрик (просмотр) шаклида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш вазифаси юклатилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.