loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сўнмас юлдузлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-229 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида шу санага бағишланган марҳум рассомларнинг асарларидан иборат «Сўнмас юлдузлар» номли кўргазма очилди. Кўргазманинг асосий мақсади қорақалпоқ тасвирий санъати тарихида катта хисса қўшган атоқли рассомлар асарлари билан яқиндан танишиш, бу келажак авлод учун ҳам халқимиз учун ҳам катта бир санъат мактаби бўлган марҳум рассомларнинг ижодини қадрлаш, уларни хотирлаш, ёшларга наъмуна сифатида кўрсатиш, кўп миллатли халқимизни, айниқса ёшларни Она Ватанга муҳаббат, ота-боболар меросига ҳурмат рўхида тарбиялашдан иборат. Кўргазмадан тасвирий санъат соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, қорақалпоқ тасвирий санъати ривожига катта ҳисса қўшган марҳум рассомларнинг йиллар давомида яратган асарлари ўрин олди. Бунда таниқли устоз рассомлар Бердимуратов Қәўендер (1926-1996) «Жийен жираў», Қарабаев Полат (1940-2004) «Кечки яйловнинг қайтиши», Изентаев Жоллибай (1943-2009) «Ибрайим Юсупов портрети», Сапаров Узақбай (1942-2008) «Қуёшнинг ботиши», Жаксибаев Ислам (1943-2014) «Хивадаги устахона», Матевосян Рафаэль «Буравиклар уйи», Б.Серекеев (1942-2017) «Ерназар Олакўз», А.Еримбетов (1931-2018) «Қайта тикланиш», М.Қудайбергенов (1944-2006) «Денгиз келади» ва бошқа асарла

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.