loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ТАЙИНЛОВ!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Элмиров Камол Ортикович Бадиий академиянинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.К.Элмиров 2015 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Маълумот олий. Меҳнат фаолиятини Тошкент давлат юридик университетида бошлаб, 2015-2017 йилларда ушбу таълим даргоҳида Ўқув-услубий бошқармаси ходими, 2017-2018 йилларда 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилдан Ўзбекистон Бадиий академиясида иш фаолиятини давом эттириб, тайинловга қадар Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими етакчи мутахассиси, Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.