loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Топ-Арт 2021» бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар залида жорий йилда ижодий натижаларни сарҳисоб этиш ва тасвирий санъатнинг турли йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилган ижодкорларни тақдирлашга бағишланган «TOП-AРT — 2021» тадбири ўтказилди.

“ТОP-АРТ” тадбирининг асосий мақсади – йил якунлари бўйича тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги, дизайн, фотосанъати ҳамда санъатшунослик соҳасида миллий ва жаҳон санъати ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган, умумиллий ва халқаро аҳамиятга молик асарлар, лойиҳалар яратган, миллий санъат анъаналари ва ҳозирги замон тасвирий ва амалий санъат ривожининг фаол тарғиботи бўйича юқори малакали, профессионал ижодкорларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди ва сўзга чиқди.

— Мана яна бир йилни ортда қолдириб, босиб ўтган йўлимизни сарҳисоб қилаяпмиз. Айтиш керакки, рассомлар уюшмаси республикамизда йирик ижодий жамоалардан бири ҳисобланади. Олдимизда турган айрим муаммоларга қарамасдан рассомларимиз кўтаринки руҳда ижод қилишди, қанчадан қанча ижодий тадбир, шахсий кўргазмаларни ўтказишди. Бу борада молиявий жиҳатдан қўллаган, ушбу тадбирга ҳам иқтисодий бош-қош бўлган “Илҳом” жамоат фондига алоҳида миннатдорлик билдираман. Фонднинг кўмаги рассомларимиз ижодига катта туртки бўлгани шубҳасиз.

Рассомларимиз ўтаётган  йилда  республикамиз ҳаётига даҳлдор кўплаб ижтимоий лойиҳаларда мўйқалам, яратувчанлик кучини кўрсатишди, юртимиз тасвирий санъатининг нафақат бугуни, балки келажаги учун астойдил хизмат қилишди. Хусусан, ўтаётган йилда ташкил қилинган фестиваль, биеннале ва бошқа шу каби йирик лойиҳаларда Уюшма шўъбаларининг фаол ва унумли иштироки яққол кўзга ташланди.

Шундай экан, бугун йил якуни, дея рассомларимиз ва усталаримизнинг тақдирланаётгани ўз ўрнидаги тадбирдир. Ўйлайманки, бугун турли номинацияларда ғолиб чиққан номлар йил бўйи қилган меҳнати, ижодий фаоллиги эвазига шу ютуққа муносиб бўлмоқдалар. Олдинда қиладиган ишларимиз бисёр. Чунки, давлатимиз раҳбарининг ижод аҳлидан бири бўлмиш рассомларга ишончи юксак, ушбу ишончини оқлашимиз керак, бунга қурбимиз етади, деб айта оламан. Эришган ютуқларимиз билан чегараланмай, янги марралар сари давом этмоғимиз лозим.

Мамлакатимиз тасвирий санъати ривожи йўлида келгуси режаларимизни амалга оширишда, соҳага катта умидлар билан кириб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлашда елкама елка хизмат қиламиз, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга ижодий парвоз, янгидан янги муваффақиятлар тилаб қоламан,—деди Акмал Нур.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев, Ўзбекистон  ижодкорларини қўлла-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди  ижрочи директори Ж.Ризаев, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Р.Абдуллаев сўзга чиқди. 

Тадбирда «Энг фаол маданият тарғиботчиси», «Йилнинг энг фаол уюшма жонкуяри», “Эҳтиром»,«Янги ном», «Энг фаол вилоят бўлими”, “Йилнинг энг фаол шўъба раҳбари», «Йилнинг энг яхши шахсий кўргазмаси», «Йилнинг энг яхши лойиҳаси», «Йилнинг энг илғор рассомлар гуруҳи», «Йилнинг энг яхши уста-шогирд мактаби», «Йил фоторассоми”, “Йил амалий санъат устаси», «Йил санъатшуноси”, “Йил ҳайкалтароши», «Йил рассоми» сингари 15 та номинация бўйича тасвирий, амалий санъат, ҳайкалтарошлик, дизайнерлик, санъатшунослик, фотография, тарғибот-ташвиқот каби қатор йўналишларда самарали ижод қилаётган мўйқалам соҳиблари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

“ЭНГ ФАОЛ МАДАНИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ” рағбатлантирувчи соврини билан

Борис Бабаев – “Kultura.uz” сайти муҳаррири

Сарвара Қосимова – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мухбири

Зебо Мирзаева – “Маданият ва маърифат” телеканали муҳаррири

Ирина Мирная – “Народное слово” газетаси мухбири тақдирланди.

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ УЮШМА ЖОНКУЯРИ” рағбатлантирувчи соврини билан

Собиржон Рахметов -Ўзбекистон халқ рассоми, академик

Алишер Мирзаев – Ўзбекистон халқ рассоми, академик

Сирожиддин Рахматуллаев -Ўзбекистон халқ устаси, академик

Рустам Худойберганов -Ўзбекистон халқ рассоми

Файзуллахон Ахмадалиев – Рангтасвирчи рассом, академик (Пыльесос)

Анвар Мамажонов – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, академик, график рассом

Ли Сафи Мария – График рассом

Бахтиёр Юсупов – Рангтасвиричи рассом

Дилшод Азизов -Рангтасвирчи рассом

Людмила Кодзаева – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, санъатшунос тақдирланди.

“ЭҲТИРОМ” рағбатлантирувчи соврини билан:

Ортиқ Файзуллаев – Ўзбекистон халқ рассоми, академик, ёғоч ўймакор уста

Анвар Рахматуллаев -Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош

Патхулла Хаитов – График рассом

Турсунали Ахмадалиев – Плакатчи рассом тақдирланди.

 

“ЯНГИ НОМ” номинацияси ғолиби – қорақалпоқ ёш ижодкор ХОЖАМУРАТОВ КАЗАКБАЙ

“ЭНГ ФАОЛ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ” номинацияси ғолиби – Тошкент вилояти (раҳбар Фарход Назарматов)

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ШЎЪБА РАҲБАРИ” – “Санъатшунослар” шўъбаси раҳбари, фалсафа фанлари номзоди, санъатшунос ЭЛМИРА АХМЕДОВА

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШАХСИЙ КЎРГАЗМАСИ” номинацияси ғолиби – Тасвирий санъат галереясида ўтказилган «Тафаккур метафизикаси» номли шахсий кўргазмаси учун ЖАМОЛ УСМАНОВ

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ” – “Санъатни англаш санъати” кўргазмаси куратори уюшма аъзоси, санъатшунос МАНУШАК АРУШАНОВА

“ЙИЛНИНГ ИЛҒОР РАССОМЛАР ГУРУҲИ” номинация ғолиби – “Круг И.” гуруҳи

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ УСТА ШОГИРД МАКТАБИ” номинацияси ғолиби – Бухоро шаҳридаги «Усто Даврон» миниатюра маркази раҳбари миниатюра мусаввири ДАВРОН ТОШЕВ

«ЙИЛ ФОТОРАССОМИ» номинацияси ғолиби – ИСКАНДАР САДИКОВ

(Изоҳ: ЎзБИУнинг «Фоторассомлар» шўъбаси раҳбари Р.Шарипов қабул қилиб олди)

«ЙИЛ АМАЛИЙ САНЪАТИ УСТАСИ» номинацияси ғолиби – МАНСУРЖОН МУРОДОВ

«ЙИЛ САНЪАТШУНОСИ» номинацияси ғолиби – БИНАФША НОДИР

«ЙИЛ ҲАЙКАЛТАРОШИ» номинацияси ғолиби – ОЛЛОБЕРГАН АЛЛАБЕРГАНОВ

«ЙИЛ РАССОМИ» номинацияси ғолиби – ШАХНОЗ АБДУЛЛАЕВА

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.