Суратларда асосий эътибор XX аср уй-жойларининг ички безаклари ва ўзига хос муҳитига қаратилган. Томошабин ўйма нақшли ёғоч дарвозалардан ҳатлар экан, саранжом, покиза ва беданалар сайраб турган хонадонга киради. Бундай ҳовлиларда ички деворлари нақшинкор косавандлар билан безатилган меҳмонхоналар албатта бўлган. Ҳар бир жой йиллар давомида яшириб турган ўз сирларини сиз билан баҳам кўради…
Фотосуратлар 2015 йилдан бошлаб, Чиғатой, Сағбон, Форобий кўчалари ва Сузук-ота, Ўқчи маҳалласида олинган.
Кўргазма 28 июнга қадар давом этади.