loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хайрия тадбири ўтказилди

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент фотосуратлар уйида  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда   ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахслар учун хайрия тадбири ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакиллари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган хайрия тадбирида  Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан тақдим этилган махсус ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари топширилди.
Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириб, тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини кўрсатиб келади. 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.